locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Салибага 5 йиллик шартномани узайтириш таклифини берди

Томонлар музокараларга киришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Салибага 5 йиллик шартномани узайтириш таклифини берди
ФОТО: Getty images

“Арсенал” марказий ҳимоячи Уильям Салибага 5 йиллик шартнома узайтириш таклифини берди. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Манбага кўра, клуб ва футболчи ўртасида музокаралар давом этмоқда. 24 ёшли франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Шу билан бирга, “Реал” вазиятни диққат билан кузатмоқда ва имконият пайдо бўлса, трансферни кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бу мавсумда Салиба «Арсенал» таркибида 3 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ҳам, ассист ҳам қайд этмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг