«Арсенал» Сака билан шартномани узайтирмоқчи
Саканинг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Арсенал” клуби раҳбарияти Букайо Сака билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Аввалроқ лондонликлар ҳимоячи Уильям Салиба билан янги беш йиллик шартнома борасида келишувга эришганди. Энди эса клуб Сакани жамоада сақлаб қолиш ва унинг келажагини «тўпчилар» билан боғлашни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли вингер 2019 йилдан буён “Арсенал” сафида тўп сурмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 4 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.
Саканинг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'dаги нархи 150 миллион еврга баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист