«Арсенал» Сака билан шартномани узайтиришга яқин турибди
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилнинг ёзида якунга етади.
ФОТО: Getty Images
«Арсенал» вингери Букайо Сака лондонликлар билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар ўртасида музокаралар якунӣ босқичга кирган.
Қайд этилишича, янги келишув футболчининг маошини сезиларли даражада оширишни назарда тутади, бироқ молиявий тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Сака жорий мавсум барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голга муаллифлик қилган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 140 миллион евровалютага баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист