locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ўртоқлик ўйинида «Милан»ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» ўртоқлик ўйинида «Милан»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images

Мавсумолди тайёргарлик доирасида чоршанба куни Сингапурда "Арсенал" ва "Милан" ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйинда Микель Артета жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона голга ҳужумкор ярим ҳимоячи Букайо Сака муаллифлик қилди. У иккинчи бўлим бошида (53-дақиқада) гол урди.

Ўйиннинг асосий 90 дақиқасидан сўнг "Арсенал" ва "Милан" футболчилари пенальтилар серияси тепишга келишиб олганди. Серияда жами 18 та зарба берилди. Бунда "Милан" 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг