locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" Родриго учун курашга қўшилди

"Арсенал" Родриго учун курашга қўшилди
Ф

"Арсенал" "Реал"нинг бразилиялик вингери Родригонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Қайд этиишича, футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Гап шундаки, уни Килиан Мбаппе ва Винисиусга бўлган катта эътибор хафа қилмоқда. Футболчи фаолиятини “Арсенал”да давом эттиришга қарши эмас.

Родриго "Реал" сафида жами 267 та ўйин ўтказиб, уларда 68 та гол ва 50 та ассист қайд этган. Transfermarkt портали футболчини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг