\"Арсенал\" Родриго трансферига умид қилмоқда
Мадрид клуби бразилиялик футболчи трансферидан камида 90 млн евро ишлаб олишни режалаштирган.
Фото: Getty Images
"Арсенал" ҳамон "Реал" ҳужумчиси Родригога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда The Athletic.
Қайд этилишича, "тўпчилар" бразилиялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни май ойидаёқ бошлаб юборган. Ҳозирда ҳам Лондон клубининг бразилиялик ҳужумчига бўлган қизиқиши сақланиб қолмоқда.
Мадрид клуби бразилиялик футболчи трансферидан камида 90 млн евро ишлаб олишни режалаштирган. Шунингдек, футболчига Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар келиб тушмоқда.
Якунланган мавсумда Родриго барча мусобақалар доирасидаги 51 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 10 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист