locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» «Реал» билан боғланиб, Гюлернинг трансферига оид музокаралар ўтказди

Турк юлдузининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача тузилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Арда Гюлерга яна қизиқиш билдиришни бошлади. Бунинг сабаби «қаймоқранглилар»нинг келаси мавсум учун бош мураббий масаласидаги ноаниқликлар бўлмоқда.

«Канонирлар» хавбекни 2025 йил ёзидаёқ харид қилишни ўйлашган эди, аммо ўшанда Мадрид жамоасини бошқарган Хаби Алонсо уни сотишга қарши чиққан эди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, яқин вақт ичида «Арсенал» вакиллари Гюлер атрофидагилар билан боғланиб, келаётган ёздаги потенциал трансферни муҳокама қилишган. Бироқ турк футболчиси «қироллик клуби»ни тарк этишга интилаётгани йўқ, чунки у ўзининг ҳозирги ҳолатидан мамнун. «Реал» ҳам 21 ёшли яримҳимоячини сотиш ниятида эмаслигини кўрсатмоқда.

Жорий мавсумда Гюлер барча турнирлар доирасида 50 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг