locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» раҳбарияти мағлубиятларга қарамай Микел Артетага ишонч билдиришда давом этмоқда

Клуб мутасаддилари испаниялик мутахассисни жамоанинг узоқ муддатли стратегик лойиҳасини ривожлантириш учун энг муносиб мураббий деб билади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти жамоанинг сўнгги муваффақиятсизликларига қарамасдан, бош мураббий Микел Артетага тўлиқ ишонч билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

«Канонирлар» Англия Кубоги чорак финалида «Саутгемптон»га (1:2) имкониятни бой берган ва Англия Лига кубоги финалида «Манчестер Сити»дан (0:2) мағлубиятга учраган эдилар. Клуб мутасаддилари Чемпионшип вакилидан қабул қилинган мағлубиятни ўта салбий ҳолат деб ҳисобласалар-да, бу испаниялик мутахассисни истеъфога чиқариш учун етарли асос эмас деган хулосага келишган.

Клуб раҳбарияти Артетани жамоанинг узоқ муддатли стратегик лойиҳасини ривожлантириш учун энг муносиб мураббий деб билади. Шунга қарамай, мутахассиснинг «Арсенал»даги келажаги жорий мавсум якунларига бевосита боғлиқ бўлади.

Айни дамда лондонликлар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва Европа Чемпионлар Лигасидаги иштирокини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти жамоа ушбу икки йирик мусобақадан камида биттасида ғалаба қозонишига умид қилмоқда. Мавсум якунидаги натижалар Микел Артетанинг жамоадаги кейинги тақдирини белгилаб беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг