locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» «ПСЖ» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» «ПСЖ» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Бредли Баркола учун расмий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

«Арсенал» раҳбарияти келишувнинг барча деталларини ўрганиб чиқмоқда.
«ПСЖ» футболчини жамоада сақлаб қолишни истайди, бироқ муносиб таклиф келиб тушган тақдирда уни сотиб юбораш имкониятини ҳам истисно этмайди.

23 ёшли вингер ўтган мавсумда барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та ассистга муаллифлик қилган.

Transfermarkt футболчини 70 миллион евроға баҳоламоқда. Барколанинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг