«Арсенал» Пио Эспозито учун курашга қўшилди
Эспозитонинг трансфер қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фото: Getty Images
Лондоннинг «Арсенал» клуби келаси мавсумда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Teamtalk хабар берди.
Манбага кўра, АПЛ чемпиони «Интер»га тегишли бўлган 21 ёшли италиялик ҳужумчи Пио Эспозитони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Канонирлар» скаутлари халқаро танаффус вақтида футболчининг ўйинини кузатган.
Эспозитонинг трансфер қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2032 йил июнь ойининг охирига қадар тузилган.
Эспозито жорий мавсумда Италия чемпионатида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.