locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Пас учун асосий даъвогар

Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Пас учун асосий даъвогар
ФОТО: Getty images

«Комо»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Арсенал» аргентиналик футболчига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда. Бироқ «канонирлар» Пас учун курашда Мадриднинг «Реал» клубидан ортда қолмоқда. Чунки «Реал» футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Жорий мавсумда 22 ёшли Пас барча мусобақалар ҳисобида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг