«Арсенал» Осимхен трансферини муҳокама қилди
Лондоннинг «Арсенал» клуби ва «Галатасарай» Виктор Осимхеннинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Манбага кўра, томонлар «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Мартинеллининг Истанбул клубига эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар олиб бораётган пайтда нигериялик форвард масаласини ҳам муҳокама қилган.
Бироқ АПЛ амалдаги чемпиони Осимхенни ўз таркибига қўшиб олиш учун расмий ҳаракат бошлайдими ёки йўқми — ҳозирча номаълум.
27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда барча турнирларда 33 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол ва 8 та голли узатма қайд этди. Осимхен 2025 йил 31 июль куни «Галатасарай»га доимий равишда ўтиб, клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолаган. Трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил этган ва бу Туркия Суперлигаси тарихидаги рекорд ҳисобланади.