“Арсенал” Осимҳенни фақат бир шарт билан сотиб олиши мумкин
Ҳозирда Осимҳен “Галатасарай”да йилига тахминан 20 миллион евро маош олади.
Фото: Getty Images
“Арсенал” “Галатасарай” ҳужумчиси Виктор Осимҳенни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ Лондон клуби нигериялик футболчи билан музокарани фақат у маош бўйича талабларини камайтирган тақдирдагина бошлашга тайёр.
Ҳозирда Осимҳен “Галатасарай”да йилига тахминан 20 миллион евро маош олади. “Арсенал” эса унга бундай шартларни таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Шу сабабли трансфер амалга ошиши учун 27 ёшли ҳужумчи молиявий талабларини сезиларли даражада пасайтириши керак.
Агар Осимҳен маошини камайтиришга рози бўлмаса, унинг шу ёзда “Галатасарай”да қолиш эҳтимоли юқори. Лондон клуби ҳужум чизиғини кучайтиришни истаса-да, трансфер учун ўзининг маош сиёсатига ҳеч қандай ўзгартиш киритишни истамаяпти.
Маълумот учун, Осимҳеннинг “Галатасарай” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист