locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Arsenal» Морган Роджерс учун курашга қўшилди

Шунингдек, унга «МЮ» ва «Челси» қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Arsenal» клуби «Aston Villa»нинг 23 ёшли яримҳимоячиси Морган Роджерсга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг агентлари билан дастлабки музокараларни ўтказди. talkSPORT нашри хабар беришича, «канонирлар» бу трансферда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» билан рақобатлашишига тўғри келади.

Бирмингемликлар ўз футболчисини камида 80 миллион фунт стерлингга (92,8 миллион евро) баҳолашмоқда, бироқ клублар ўртасидаги кураш сабабли бу нарх 100 миллион фунтгача кўтарилиши мумкин. Роджерснинг «Aston Villa» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Иқтидорли инглиз футболчиси жорий мавсумда барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали унинг айни пайтдаги бозор қийматини 80 миллион евро деб баҳолаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг