«Арсенал» Морган Роджерс трансферига яқинлашмоқда
Лондоннинг «Арсенал» клуби «Астон Вилла» вингери Морган Роджерс трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Саша Тавольери хабар берди.
Манбага кўра, икки клуб вакиллари доимий алоқада бўлиб турибди. Музокаралар ижобий руҳда кечмоқда ва томонлар аста-секин келишувга яқинлашмоқда.
Шунингдек, «Арсенал» 23 ёшли англиялик футболчи билан шахсий шартнома бўйича асосий шартларни ҳам келишиб олган. Янги битим 2031 йилнинг июнь ойигача амал қилиши режалаштирилган.
Хабар қилинишича, Роджерс «Астон Вилла» раҳбариятига жорий ёзда «Арсенал»га ўтиш истагини билдирган. Бу эса музокараларнинг янада тезлашишига хизмат қилмоқда.
Бирмингем клуби ҳам футболчининг кетиши эҳтимоли юқори эканини инобатга олиб, унинг ўрнига муносиб номзод излашни бошлаган.