locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» «Милан» юлдузини нишонга олди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
«Арсенал» «Милан» юлдузини нишонга олди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансферлар вақтида ўз таркибини «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «канончилар» вингерга қизиқиш билдираётганига қарамай, у лондонликлар учун устувор вариант эмас. Бироқ, тахминан 10 кун олдин «Арсенал» спорт директори Андреа Берта Леау билан телефон орқали мулоқот қилган.

Маълумот учун, Леау жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 75 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг