«Арсенал» Микел Артета билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилгача амал қилади.
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Арсенал» клуби бош мураббий Микел Артета билан шартномани 2029 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
43 ёшли испаниялик мутахассиснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Айни пайтда «Арсенал» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 21 та ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган.
Шунингдек, Микел Артета шогирдлари Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида ҳам биринчи ўринда бормоқда. «Тўпчилар» олти учрашувда 18 очко тўплаган бўлиб, мусобақа давомида атиги битта гол ўтказиб юборган.
Насрулло Каримов
Журналист