locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Микел Артета билан шартномани узайтирди

Янги келишув испаниялик мутахассисни Лондон клубида 2029/30-йилги мавсум якунига қадар олиб қолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета билан янги узоқ муддатли шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Янги келишув испаниялик мутахассисни Лондон клубида 2029/30-йилги мавсум якунига қадар олиб қолади. Бу ҳақда “Арсенал” расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, Артета янги шартнома имзолаганидан сўнг клуб билан ҳали катта мақсадлари борлигини таъкидлаган. Мураббий “Арсенал”даги фаолиятини давом эттиришни ўзи учун катта шараф деб атаб, жамоанинг сўнгги йиллардаги ривожланиши ҳали бошланиши эканини билдирган.

Артетанинг аввалги келишуви жорий мавсум якунида ниҳоясига етиши керак эди. Клуб раҳбарияти эса ўтган мавсумдаги муваффақиятлардан сўнг мураббий билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. “Арсенал” ўтган мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритиб, 2004-йилдан бери илк бор Премьер-лига ғолибига айланган эди.

Маълумот учун, Микел Артета “Арсенал”ни 2019-йил декабридан буён бошқариб келмоқда. Шу вақт давомида лондонликлар унинг қўл остида 360 та учрашув ўтказиб, 224 та ғалаба, 60 та дуранг ва 76 та мағлубият қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг