«Арсенал» Матейуш Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи
21 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги ўйинлари лондонликларни ҳайрон қолдирган.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнасида яримҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида «Вест Ҳем» аъзоси Матейуш Фернандеш билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
21 ёшли португалиялик иқтидорнинг жорий мавсумдаги ўйинлари «Арсенал» мураббийлар штабида катта қизиқиш уйғотган. «Вест Ҳем»нинг Премьер-лигадан тушиб кетиш эҳтимоли юқорилиги сабабли, «канонирлар» ушбу трансферни муваффақиятли якунлаш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди.
Маълумот ўрнида, Матейуш Фернандеш жорий мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист