locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Мартинеллини сотмоқчи, бироқ футболчи клубни тарк этишни истамаяпти

«Канонирлар» 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнаси якунига қадар сотишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингер Габриэл Мартинелли билан хайрлашишга тайёр. The Athletic маълумотига кўра, «канонирлар» 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнаси якунига қадар сотишни режалаштирмоқда.

Яқинда «Галатасарай» Мартинелли учун «Арсенал»га 45 миллион евро таклиф юборган. Бироқ трансфер йўлидаги асосий муаммо футболчининг ўзи бўлиб турибди — бразилиялик вингер фаолиятини Туркияда давом эттиришни истамаяпти.

Манбага кўра, Мартинелли ўз амбициясига мос келмайдиган клубга ўтишни хоҳламайди. Бундан ташқари, футболчининг «Арсенал»ни тарк этишга ҳам катта иштиёқи йўқ. Шу сабабли лондонликларнинг уни ёзда сотиш режаси мураккаблашмоқда.

Маълумот учун, Мартинелли 2019 йилдан буён «Арсенал» сафида тўп тепмоқда. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 53 та учрашувда 11 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган. Шунингдек, Микел Артета футболчини «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги учрашуви қайдномасига киритмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг