«Арсенал» Мартинеллига муносиб ўринбосар топди
Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнасида «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Лондон клуби ивуарлик футболчини Габриэл Мартинеллига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. «РБ Лейпциг» эса ўз футболчиси учун 100 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Диоманднинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Вингер Германия клуби сафига 2025 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда Диоманд «РБ Лейпциг» сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.