locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Мартинелли трансферида қарийб 60 миллион евро ишлаб олиши мумкин

25 ёшли футболчи янги мавсум бошидаги учрашувларда “Арсенал” қайдномасидан жой олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” ҳужумчиси Габриэл Мартинелли фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасида давом эттириши мумкин. Томонлар бразилиялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Манбаларга кўра, “Арсенал” Мартинеллини сотишдан қарийб 60 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда. Саудия клуби футболчи учун таклиф билан чиққан ва музокаралар давом этмоқда.

25 ёшли футболчи янги мавсум бошидаги учрашувларда “Арсенал” қайдномасидан жой олмади. Унинг клубдаги келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Мартинелли аввалроқ “Галатасарой”нинг таклифини рад этган эди.

Маълумот учун, Мартинелли 2019-йилдан буён “Арсенал” сафида тўп сурмоқда. У Лондон жамоаси таркибида барча мусобақаларда 278 та учрашувда майдонга тушиб, 62 та гол ва 36 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг