«Арсенал» Мактоминейни сотиб олишни режалаштирмоқда
Унинг “Наполи” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей Англия Премьер Лигасга қайтиши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, шотландиялик футболчига “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ўз навбатида неаполликлар Мактоминейни жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири сифатида кўрмоқда. Аммо яхши таклиф тушса, уни сотиш имкониятини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Агарда даъвогарлар Скотт учун 80 миллиондан камроқ таклиф юборса, уни сотмайди.
Жорий мавсум Мактоминей барча мусобақалар доирасида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг “Наполи” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист