locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Максимилиан Байерга қизиқмоқда

Байернинг бозор қиймати ҳозирда 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Максимилиан Байерга қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» клуби Дортмунд «Боруссияси» марказий ҳужумчиси Максимилиан Байерни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар тарқатди.

Манбага кўра, «канонирлар» 23 ёшли германиялик футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Лондон клуби Байер таркибни кучайтириш учун мос номзод бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Байер 2026/27 йилги мавсум бошидан буён барча мусобақаларда 7 та учрашув ўтказди. У бу баҳсларда 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Ҳужумчининг Дортмунд клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Байернинг бозор қиймати ҳозирда 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг