locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Майкл Олисе учун курашга қўшилди

Англия клуби 24 ёшли франциялик футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби 24 ёшли франциялик футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Арсенал” бош мураббийи Микел Артета Олисени ўз жамоасида кўришни истамоқда. Испаниялик мутахассис футболчи трансфер қилинган тақдирда, уни ҳужум чизиғининг асосий етакчиларидан бирига айлантиришни режалаштирган. Бироқ франциялик вингерга “Реал Мадрид”, ПСЖ ва “Ливерпуль” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Бавария” эса Олисени жамоада сақлаб қолиш ниятида. Мюнхен клуби футболчи билан шартномани узайтириш ва унинг маошини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Агар томонлар янги келишувга эриша олмаса, “Арсенал” 2027 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида футболчини сотиб олиш бўйича фаол ҳаракатларни бошлаши мумкин. Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Майкл Олисе жорий мавсумда “Бавария” сафида барча мусобақаларда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали 24 ёшли футболчининг бозор қийматини 180 миллион евро деб баҳоламоқда. Олисе Европа футболидаги энг қиммат вингерлардан бири ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг