«Арсенал» Лукман учун «Интер» билан курашади
Фото: Getty Images
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман учун даъвогарлар сафига қўшилди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчи "Интер"га йўл олишни хоҳламоқда. Аммо миланликлар бергамоликлар билан келиша олмади - музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Сўнгги кунларда нигериялик ҳужумчига "Арсенал"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай аниқлик йўқ.
Адемола Лукман ўтган мавсумда "Аталанта" сафида 40 та ўйинда 20 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган, шунингдек, 7 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 60 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист