locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Леон Горецкага қизиқиш билдирмоқда

Яримҳимоячининг «Бавария» билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Bayern Insider нашри тарқатган маълумотга кўра, тажрибали футболчи хизматларига Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Горецканинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Шу тариқа, мавсум якунлангач, у эркин агентга айланади. Хабарларга кўра, Леоннинг ўзи ҳам Англиядаги кучли ва жисмоний курашларга бой футбол услуби унга мос келишига ишонмоқда.

Горецка жорий мавсумни «Бавария»да якунлаб, ёзда Туманли Альбионга йўл олишни режалаштирган.

Маълумот учун, Леон Горецка 2018 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди. Унинг Transfermarktдаги нархи 15 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг