«Арсенал» Квентен Тимберга қизиқиш билдирмоқда
Лондоннинг «Арсенал» клуби 24 ёшли яримҳимоячи Квентен Тимберни («Фейеноорд», Нидерландия) жамоага қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Caught Offside нашрининг хабар беришича, футболчи Англия клуби учун потенциал трансфер мақсади бўлиши мумкин.
Жорий мавсум охирида Квентен Тимбер эркин агент мақомини олиши кутилмоқда, чунки унинг Роттердам клуби билан амалдаги шартномаси июн охирида якунланади.
Манбаларга кўра, Лондон клуби яримҳимоячини таклиф қилиш вариантни баҳоламоқда. Шу билан бирга, қизиқарли жиҳати шундаки, Квентен Тимбернинг эгизак акаси Юриен Тимбер аллақачон «канонирлар» сафида тўп сурмоқда.
Жорий мавсумда Квентен «Фейеноорд» сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Нидерландия миллий жамоаси футболчисининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.