«Арсенал» Конега қизиқмоқда
“Арсенал” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Maну Конени трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча лондонликлар томонидан футболчига расмий таклиф юборилмаган, аммо “канонирлар” унинг атрофидагилар билан дастлабки музокараларни бошлаб бўлган. Коненинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Шунингдек, “Астон Вилла” ҳам ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда Ману Коне барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда у Италиянинг А Серия чемпионатидаги энг қиммат футболчилардан бири бўлиб, топ-10ликка киради. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.