«Арсенал» клуб рекордини янгилади
Илгари энг юқори кўрсаткич 1970/1971 мавсумида қайд этилган.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг «Арсенал» клуби бир мавсумда эришган ғалабалар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.
Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган учрашувда «Арсенал» «Вест Хэм»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва 2025/2026 мавсумида барча турнирларда 42-чи ғалабасини қўлга киритди.
Бу клуб тарихида энг яхши натижа ҳисобланади. Илгари энг юқори кўрсаткич 1970/1971 мавсумида қайд этилган бўлиб, у вақтда «Арсенал» йилни 41 ғалаба билан якунлаган эди.
Жорий мавсумда «Арсенал» 79 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Яқин рақиб «Манчестер Сити» эса 74 очко билан иккинчи поғонада ва бир ўйинни ўтказмаган ҳолда турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист