locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» кетма-кет саккизта ўйиндан бери «Тоттенхэм»га ютқазмаяпти

«Канонирлар» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида ўтган Шимолий Лондон дербисида «Арсенал» «Тоттенхэм»ни 4:1 ҳисобига мағлуб этди. Ушбу натижа орқали Микел Артета шогирдлари ўзининг принципиал рақибига қарши мағлубиятсиз сериясини 8 та ўйинга етказиб олди.

«Канонирлар» сўнгги йилларда ушбу қарама-қаршиликда мутлақ устунлик қилмоқда:

  • 2022/23 мавсум: Икки ғалаба (3:1, 2:0);
  • 2023/24 мавсум: Дуранг (2:2) ва ғалаба (3:2);
  • 2024/25 мавсум: Икки ғалаба (1:0, 2:1);
  • Жорий мавсум: Икки ғалаба (ҳар иккила ўйинда 4:1).

Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» 61 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Аксинча, «Тоттенхэм» учун аҳвол оғирлашиб бормоқда — «шпорлар» 29 очко билан 16-поғонага тушиб кетишган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг