locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" Кепани қанчага сотиб олиши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Арсенал" Кепани қанчага сотиб олиши маълум бўлди
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага "Арсенал"га ўтмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "канонирлар" испаниялик дарвозабоннинг “аристократлар” билан шартномасида кўрсатилган 5 миллион фунтлик товон пули бандини фаоллаштирган. Келишув бўйича барча ҳужжатлар тайёр.

Кепа Аррисабалага "Арсенал"нинг иккинчи рақамли дарвозабони бўлиши кутилмоқда. Жамоанинг асосий дарвозабони Давид Райя бўлиб қолади.

2024/25 мавсумда Кепа "Борнмут"да ижара асосида ўйнади. У АПЛда 31 та ўйин ўтказиб, 39 та гол ўтказиб юборди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг