«Арсенал» Карим Адейеми учун курашга қўшилди
«Арсенал» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейеми трансфери учун курашга қўшилди. TEAMtalk’нинг хабар беришича, 23 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш мумкин.
Манбага кўра, Адейеми дортмундликлар билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаганидан сўнг, унга бошқа топ-клубларнинг қизиқиши кескин кучайган.
«Боруссия» эса ҳужумчини қишда 70 миллион евродан камга қўйиб юбориш ниятида эмас. Футболчининг атрофидагилар эса унинг Лондон клубига кўчиб ўтишини қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун, Адейеми жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврога тенг.