“Арсенал” Итан Нванерини “Боруссия”дан муддатидан олдин қайтариши мумкин
Лондоннинг “Арсенал” клуби Итан Нванерини Дортмунднинг “Боруссия” клубидаги ижара муддатини якунламасдан қайтариб олиш имкониятига эга. Sky Sport маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги ижара шартномасига бу борада махсус банд киритилган.
Келишувга кўра, “Арсенал” 1-январь куни 19 ёшли яримҳимоячини Лондонга қайтариш ҳуқуқига эга. Мазкур шарт “канонирлар” талаби билан шартномага киритилган ва музокара мавзуси бўлмаган.
Агар “Арсенал” ушбу имкониятдан фойдаланса, “Боруссия” Нванерининг ижара тўловини амалга оширмайди. Шу билан бирга, Дортмунд клубига футболчининг ўрнига бошқа вариант топиш учун етарли вақт берилади.
Маълумот учун, Нванерининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2030-йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt 19 ёшли футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.