locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» «Интер» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Лондонликлар спорт директори Италиядаги скаутлардан футболчи ҳақида маълумот сўраган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Интер»га тегишли бўлган 23 ёшли ҳужумчи Себастьяно Эспозитони ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларидан бири сифатида белгилади. Футболчи ўтган йилнинг август ойидан буён ижара асосида «Кальяри» сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда Football Transfers нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, «канонирлар» спорт директори Андреа Берта Италияда фаолият юритаётган скаутлардан футболчи ҳақида батафсил маълумот сўраган. «Арсенал» Эспозитони дастлаб захира ҳужумчиси сифатида кўрмоқда, бироқ келажакда унинг асосий таркиб даражасидаги футболчига айланишига ишонмоқда.

Жорий мавсумда Себастьяно Эспозито барча турнирларда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, италиялик ҳужумчининг бозор қиймати 9 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг