«Арсенал» Инкапьени ижарага олди
Фото: Арсенал ФК
“Арсенал” клуби Леверкузеннинг “Баер” клуби ҳимоячиси Перо Инкапье билан шартнома имзолади.
Эквадорлик футболчининг ижараси бир мавсумга мўлжалланган. Лондон жамоаси спорт директори Андреа Берта трансфер ҳақида гапирди.
Ўтган мавсумда Инкапье барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист