«Арсенал» ҳимоячиси Лондоннинг бошқа жамоасига ўтишга яқин
Фото: Getty Images
"Арсенал" футболчиси Александр Зинченко клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар украиналик ҳимоячини сотиб юбормоқчи. "Вест Хэм" эса Зинченкони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Футболчининг кўп жароҳати олиши сабаб “болғачилар” уни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ўз сафига қўшиб олади.
Аввалроқ, Зинченкога "Милан" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Зинченко ўтган мавум барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист