“Арсенал” ҳимоячиси Ла Лига клубига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
Шотландия терма жамоаси ва “Арсенал” ҳимоячиси Киран Тирни фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Sky Sport хабар беришича, “Севилья” клуби Тирни хизматига жиддий қизиқиб қолган ва ёзда таклиф билан чиқишни мақсад қилган. 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси учун “Байер”, Ювентус” ва “Эвертон” жамоалари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Футболчининг трансфер баҳоси 10 миллион еврони ташкил этмоқда. Жорий мавсумда у “тўпчилар” сафида 15 ўйинда майдонга тушган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист