«Арсенал» Гюлернинг трансферидан воз кечди
“Арсенал” “Реал”нинг туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлерни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган эди.
Fichajes хабарига кўра, футболчининг янги мавсумдаги юқори даражадаги ўйини сабабли лондонликлар бу харидни амалда имконсиз деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Арда Гюлерни Мартин Эдегор учун муносиб ўринбосар сифатида кўраётган эди. Ҳатто клуб ёзги трансфер ойнаси чоғида футболчи учун таклиф ҳам юборган. Бироқ “Реал” устози Хаби Алонсо Гюлер жамоа учун муҳим футболчи эканини таъкидлаб, бу трансферга қатъий рад жавобини берган.
Арда Гюлер жорий мавсум “Реал” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали унинг қийматини 45 миллион еврога баҳоланмоқда.