locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Гюлерга қизиқиш билдирмоқда

Арданинг Transfermarkt сайтидаги нархи - 90 миллион евро.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Гюлерга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Лондоннинг "Арсенал" клубининг асосий трансфер мақсадига айланган.

Caught Offside нашри хабар беришича "канонирлар" вакиллари 20 ёшли футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда. Гюлер АПЛ клубига ўтишга розилик билдирса, клуб музокарани бошлашга тайёр.

Бироқ, мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо ҳамон футболчидан умид қилмоқда ва унинг кетишини маъқулламайди.

Маълумот учун, Арда Гюлернинг Transfermarkt сайтидаги нархи - 90 миллион евро. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда "қаймоқранглилар" сафида 25 та ўйинда 3 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг