locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Гёкерешни қўйиб юборишга тайёр

Унинг лондонликлар билан тузилган меҳнат шартномаси эса 2030 йил июнь ойи охирида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Гёкерешни қўйиб юборишга тайёр
ФОТО: Getty images

Швециялик марказий ҳужумчи Виктор Гёкереш жорий мавсум якунлангач, Лондоннинг «Арсенал» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги indykaila News аккаунти хабар бермоқда.

«Канонирлар» раҳбариятини скандинавиялик ҳужумчининг ушбу мавсумдаги ўйини у қадар ҳайратлантирмади. Клуб ёзги трансфер ойнасида потенциал харидорлардан келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Дьёкерешнинг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг лондонликлар билан тузилган меҳнат шартномаси эса 2030 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Жорий АПЛ мавсумида 27 ёшли ҳужумчи 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол (улардан учтаси пенальтидан) ёздириб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг