\"Арсенал\" футболчиси \"Челси\"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Этан Нванери фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, агар футболчи "тўпчилар" билан шартномасини узайтирмаса, “Челси” трансфер бўйича музокараларни бошлайди.
“Арсенал” Нванери билан янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Бироқ томонлар бир тўхтамга кела олишмаган. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.
Ўтган мавсумда Нванери 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор