locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” футболчилари Винисиуснинг трансфери кутишмоқда

Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” кийиниш хонасида “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг жамоага қўшилиш эҳтимоли жиддий муҳокама қилинмоқда.

AS нашрига кўра, Лондон клуби раҳбарияти бразилиялик футболчини трансфер қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр. Ҳатто “Арсенал” футболчиларига ҳам келишув амалга ошиш эҳтимоли юқори экани маълум қилинган.

Айни пайтда Винисиус агенти билан “Реал Мадрид” базасига келган. Томонлар футболчининг келажаги ва амалдаги шартномасини узайтириш масаласида муҳим музокаралар олиб бормоқда.

“Реал” раҳбарияти эса “Арсенал”нинг қизиқиши шунчаки миш-миш эмаслигини ва инглиз клуби футболчини жиддий равишда ўз сафига қўшишни истаяптиганини тушуниб турибди.

Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув йўқ. Винисиуснинг келажаги “Реал” билан бўлаётган музокаралардан кейин аниқ бўлиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг