locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Эзе трансфери учун 68 млн евро сафрламоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Эзе трансфери учун 68 млн евро сафрламоқчи
Фото: Getty Images

“Арсенал” клуби “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Эберичи Эзени ўз сафига қўшиб олиш учун музокара бошлайди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб 27 ёшли инглиз футболчиси учун 60 миллион фунт стерлинг (тахминан 68,4 миллион евро) тўлашга тайёр. Бироқ бу сумма “Кристал Пэлас” томонидан футболчи учун белгиланган 68 миллион фунтдан (77,5 миллион евро) бир оз камроқ.

Маълумот учун, Эзе ўтган мавсум жами 43 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйган.

Унинг “Пэлас” билан шартномаси 2027 йилгача амал қилмоқда. Transfermarkt портали Эберичининг қийматини 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг