locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Эндрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Эндрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Арсенал” клуби Мадриднинг “Реал” клубига тегишли бўлган, айни дамда ижара асосида Франциянинг “Лион” жамоасида тўп сураётган ҳужумчи Эндрикни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Лондон клуби янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Ҳозирча “тўпчилар” 19 ёшли бразилиялик форвард борасида расмий таклиф билан чиқишгани йўқ.

Ҳужумчи “Лион”даги ижара муддати якунлангач, яна Мадридга қайтишни ва “қироллик клуби”нинг асосий таркибидан жой олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Эндрик жорий мавсумда барча турнирлар доирасида жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7 та гол урди ва яна шунча (7 та) голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Transfermarkt порталининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг