locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Эндрикка қизиқиш билдирмоқда

Бразилиялик ҳужумчи ҳозирда ижара асосида «Лион»да тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» клуби Мадриднинг «Реал» жамоасига тегишли бўлган ва ижара асосида «Лион»да тўп сураётган ҳужумчи Эндрикка қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, ҳозирча «канонирлар» 19 ёшли форварднинг трансфери бўйича музокараларни бошлагани йўқ ва ҳеч қандай расмий таклиф билан чиқишмаган. Бироқ бразилиялик футболчи «Арсенал»нинг келаётган ёзги трансферлар рўйхатидан ўрин олган. Таъкидланишича, футболчининг ўзи учун асосий устувор вазифа «Реал» таркибига қайтиш ҳисобланади.

Жорий мавсумда Эндрик барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Испания клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг