«Арсенал» Эдегорни сотиши мумкин — Сами Мокбел
Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида 27 ёшли ярим ҳимоячи Мартин Эдегорни сотиши мумкин. Бу ҳақда BBC журналисти Сами Мокбел X ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Ҳозирда «Арсенал» Эдегорни мақбул нарх эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди», — деди журналист Latte Firm подкастида.
Эдегорнинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда «Арсенал» сардори 36 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 65 млн еврони ташкил этади.
Эдегор «канонирлар» сафига 2021 йилда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 234 та учрашув ўтказиб, 42 та гол урди ва 46 та голли узатмани амалга оширди.