locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Дьёкерешни трансферга қўяди

27 ёшли футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Дьёкерешни трансферга қўяди
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш бўйича қишки трансфер ойнасида келадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал»да швециялик ҳужумчининг жамоадаги фаолиятидан қониқиш тобора пасайиб бормоқда. Дьёкереш клубда ўзини тўлиқ намоён қила олмаётгани айтилмоқда. Бунинг эҳтимолий сабабларидан бири эса унинг бош мураббий Микель Артета тактикасига тўлиқ мос келмаётгани билан боғлиқ.

Қайд этилишича, «канонирлар» январь ойида Дьёкереш бўйича тушадиган таклифларни эшитишга тайёр бўлиши мумкин.

Дьёкереш жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушган, аммо ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмаган.

Transfermarkt экспертизаcига кўра, 27 ёшли футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг