locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Душан Влаховични текинга қўлга киритиши мумкин

Унинг «Ювентус» билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ювентус»нинг 26 ёшли марказий ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига таяниб One Football портали хабар берди.

Манбага кўра, «канонирлар» Влаховични мутлақо текинга ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин, сабаби унинг туринликлар билан шартномаси ушбу мавсум якунида тугайди. Ҳужумчига «Арсенал»дан ташқари «Атлетико Мадрид», «Милан» ва «Бавария» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Влахович жорий мавсумда «Ювентус» сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 35 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг