locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Чемпионлар Лигасида 12 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Лондонликлар икки ўйин натижасига кўра «Спортинг»ни мағлуб этиб, яримфиналга йўлланма олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида «Спортинг» билан дуранг ўйнади (0:0) ва дастлабки баҳсдаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига яримфиналга йўлланма олди.

Шу тариқа, «тўпчилар» жорий мавсумдаги 12 та учрашувнинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамади.

Микел Артета шогирдлари умумий босқичда «Атлетик Бильбао» (2:0), «Олимпиакос» (2:0), «Атлетико Мадрид» (4:0), «Славия» (3:0), «Бавария» (3:1), «Брюгге» (3:0), «Интер» (3:1) ва «Қайрат» (3:2) жамоаларини мағлуб этишди. 1/8 финалда эса «Байер» тўсиғидан ўтилди (1:1, 2:0). Эндиликда яримфиналда «Арсенал»ни яна «Атлетико» билан баҳс кутмоқда.

Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви 2026 йил 30 май куни Будапештдаги (Венгрия) «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг